Жаҳон чемпионати. Бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади!

Жаҳон чемпионати. Бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади!

  • 5-сентябр 2025, 05:41
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Англиянинг Ливерпуль шаҳри World Boxing шафелигида илк бор ўтказилаётган катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилмоқда.

Бугун мусобақа доирасида 3 нафар боксчимиз ўзларининг жангларини ўтказишади.

-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Лаи-Карлиле Али (Янги Зеландия);

-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Наваф Аважи (Саудия Арабистони);

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Моурад Кади (Жазоир);

Эслатиб ўтамиз, учрашувлар Тошкент вақти билан биринчи дастур 15:00 да ва кечки дастур 22:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ