
Инсайдер: "UFC Fight Night 250" турнирига 2 та супер жанг қўшилди
- 20-ноябр 2024, 13:57
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
1 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида "UFC Fight Night 250" турнири бўлиб ўтади.
Қизиқарлиси, унда Баҳрайн вакили Шамиль Газиев (13-1) 29 ёшли америкалик жангчи Томас Петерсен(9-2)га қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақда инсайдер Марсел Дорфф хабар бермоқда.
Шунингдек, ушбу кечада Исраэль Адесанья (24-4) ва Нассурдин Имавов (15-4-1 N/C) ҳам жанг қилиши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ