Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола рекорд ўрнатди

Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола рекорд ўрнатди

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” билан тарихий рекорд ўрнатди. Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган Англия лигаси кубоги финал учрашувида манчестерликлар “Арсенал” устидан 2:0 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга чиқди.

Маълумотларга кўра, Пеп Гвардиола турнир тарихида Англия Лига кубогини 5 марта юта олган илк мураббийга айланди. Испаниялик мутахассис 2018, 2019, 2020, 2021, 2026 йиллардаги финалларда ғолиб чиққан.

Умумий ҳисобда, бу “Манчестер Сити” учун Хосеп Гвардиола қўл остидаги 19-соврин ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдукодир Ҳусанов финалда асосий таркибда майдонга тушиб, бутун ўйинни ўтказди ва 32-дақиқада сариқ карточка олди. Бу унинг Англиядаги ва умумий клуб фаолиятидаги илк соврини бўлди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ