Фликнинг отаси бугун эрталаб вафот этди
- 10-май, 18:00
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг отаси бугун эрталаб вафот этди.
"Marca" нашри хабарига кўра, немис мутахассиси клуб раҳбариятига бугунги "Реал Мадрид"га қарши учрашувни ўтказиб юбормаслигини маълум қилган.
Жамоалар ўртасидаги баҳс Ла Лиганинг 35-тури доирасида "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. Беллашув эса соат 00:00’да старт олади
Барселона матбуот хизмати қуйидаги баёнотни эълон қилди:
"Барселона" ва бутун кўк-анорранглилар оиласи Ханси Фликка отасининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Биз унинг қайғусини баҳам кўрамиз ва ушбу оғир дамларда у ҳамда унинг оиласини қўллаб-қувватлаймиз".
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ