
Фернандеш нега айнан 8-рақамни танлаганига изоҳ берди
- 9-июл 2022, 19:15
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш янги мавсумдан 8-рақам остида тўп тепади. Футболчининг ўзи нега айнан шу рақамни танлагани ҳақида гапириб ўтди.
"Манчестер Юнайтед"га келишимдан олдин 3 йил 8-рақамли либосда тўп тепганман. Отам ҳам шу рақамда ўйнаган. Қолаверса, туғилган куним ҳам шу санага тўғри келади. Менга бу рақам ёқади.
18 - рафиқамнинг туғилган куни санаси. Шунингдек, ёшлигимда Пол Скоулзни ҳам шу рақамда таниганман.
Бу мен учун шараф. Катта масъулият талаб этилишини ҳам яхши биламан", - деди португалиялик ярим ҳимоячи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ