Эрон чемпионати. Бугун Машарипов жамоасини жиддий синов кутмоқда, рақиб ОКМК дарвозасига тўққизта гол урган!

Эрон чемпионати. Бугун Машарипов жамоасини жиддий синов кутмоқда, рақиб ОКМК дарвозасига тўққизта гол урган!

Бугун Эрон чемпионати доирасида 18-тур ўйинлари старт олади. Унда ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қиладиган "Истиқлол" клуби ўз ўйинини ўтказади. 

Теҳрон жамоасига мазкур тўқнашувда ОЧЛ доирасида ОКМК дарвозасини 9 бор ишғол қилган "Сепахон" клуби рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:45 да старт олади. 

Маълумот ўрнида, "Истиқлол" айни пайтда 36 очко билан турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Жавад Некунам шогирдлари 17 ўйинда 10 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ