Эрон - Қатар баҳси ўтказиладиган стадион номи маълум бўлди

Эрон - Қатар баҳси ўтказиладиган стадион номи маълум бўлди

  • 11-октябр 2024, 18:20
  • 0
  • Футбол

Осиё Футбол Конфедерацияси "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичида рақибларимиз ҳисобланган Эрон ва Қатар ўртасидаги ўйин ўтказиладиган стадионни эълон қилди.

Мазкур беллашувга мезбон сифатида "Рашид" стадиони танланди. Ушбу стадион Дубайнинг "Шабаб Аль-Аҳли" клубига тегишли ҳисобланади.

Маълумот учун, мазкур стадион эронлик футболчилар, хусусан , Саид Иззатуллоҳий ва Сардор Азмунлар учун бегона эмас.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ