Эндрю Аспиналл: "Мени фақат Томнинг соғлиги қизиқтиради"
- 2-сентябр 2025, 15:39
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Оғир вазн тоифасида (120 кг) UFC чемпиони Том Аспиналлнинг отаси Эндрю Аспиналл ўғлининг карьерасини тугатишини истамоқда.
"Мени фақат унинг карьерасини қачон тугатиши ва соғлиги қизиқтиради. Том ҳали-ҳамон ўзини исботлашни хоҳлаяпти ва мен уни бу борада қўллаб-қувватлайман. Бироқ агар ўзи хоҳласа, эртагаёқ карьерасини якунлаши мумкин. Мен бундан афсусланмайман", — деди Эндрю Аспиналл "TNT Sports" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган "UFC 321" турнирида Том Аспиналл ўз камарини франциялик Сирил Гандан қарши ҳимоя қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ