Эден Азар: "Моуринью — мулоқот устаси"
- 5-феврал, 22:25
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Эден Азар фаолияти давомида турли клубларда ишлаган мураббийлари ҳақида фикр билдирди.
— Фаолиятингиз давомида Сарридан тортиб Анчелоттигача бир нечта италиялик мураббийлар билан ишлагансиз.
— Бу рост ва мен улар билан кўплаб совринлар ютиб олганман. Сарри билан муносабатларимиз ўзига хос эди: ўйлайманки, унинг футболга бўлган қарашлари меникига жуда ўхшайди. Аммо баъзида унга машғулотлар жуда зерикарли эканини айтганман. Бу танқид эмас, чунки натижалар унинг ҳақ эканини исботлади. Худди Конте мисолида ҳам шундай: Антонио ажойиб мураббий, лекин у биздан бир хил машқларни чексиз такрорлашни талаб қиларди.
— Сиз ишлаган мураббийлар орасида энг яхшиси ким?
— У италиялик эмас, аммо сиз уни яхши танийсиз: Моуриньо. У мулоқот устаси. Унинг қандай фикр юритиши ва ғояларини футболчиларга қандай етказиши ҳайратланарли, — деди "Челси" ва "Реал" собиқ футболчиси.