Дмитрий Биволнинг кейинги рақиби ким?

Дмитрий Биволнинг кейинги рақиби ким?

  • 24-феврал 2025, 18:45
  • 0
  • Бокс

Мутлақ жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ҳамюрти Артур Бетербиев билан реваншда ғалаба қозонгач эҳтимолий рақибларини санаб ўтди.

"Канело, Артур Бетербиев ва Дэвид Бенавидесдан ташқари Каллум Смитни ҳам тилга олган бўлардим. У ҳам камарларга давогар. Турки Аль аш-Шейх мендан крейсер вазнида жанг ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳам бир вариант" - деди Бивол "Boxing News" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Биволдан учралган мағлубият Бетербиев учун фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ