Чемпионлар лигаси тарихида гол уриш рекорди янгиланди

Чемпионлар лигаси тарихида гол уриш рекорди янгиланди

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) расмий сайтида қайд этилишича, Чемпионлар лигаси асосий босқичи иккинчи турида урилган 78 та гол мусобақа бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич сифатида тарихга кирди.

Тур доирасидаги 18 та учрашувнинг тенг ярми — тўққизтасида томошабинлар беш ва ундан ортиқ голга гувоҳ бўлишди.

Энг кўп гол урилган беллашув Австрия клуби ЛАСК ва Англиянинг "Ливерпуль" жамоалари ўртасида кечди. Учрашув 3:6 ҳисобида якунланди.

Илгариги рекорд 2025/26 йилги мавсум Чемпионлар лигаси асосий босқичи учинчи турида ўрнатилган эди. Ўшанда ҳам 18 та ўйинда жами 71 та тўп киритилган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ