Бугун рингга кўтарилган 3 нафар боксчимизнинг жанглари ниҳоясига етди

Бугун рингга кўтарилган 3 нафар боксчимизнинг жанглари ниҳоясига етди

  • 25-октябр 2025, 21:31
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Бугунги дастурдан 3 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди. 

-54 кг вазнда ўтказилган саралаш баҳсида, Беҳрузжон Роҳаталиев хитойлик Зиҳан Вангни 3:2 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

-60 кг вазнда Иброҳим Шокиржонов иорданиялик Весам Ваҳидини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Саидхўжа Садиллахўжаев -66 кг вазнда хитойлик Абудужиели Кадиердингдан 5:0 ҳисобида устун келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ