Бензема клубдан кетадиган бўлди

Бензема клубдан кетадиган бўлди

  • 13-декабр 2025, 12:22
  • 0
  • Футбол

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубида ўйнаб келаётган машҳур ҳужумчи Карим Бензема шартнома муддати тугаши билан жамоани тарк этади.

Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

- Карим Бензема мавсум охирида “Ал-Иттиҳод”ни эркин агент сифатида тарк этишга тайёр. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида якунланади, - деб ёзди Николо Скира.

Аввалроқ, Бенземага клуб томонидан шартномани узайтириш бўйича таклиф берилмагани хабар қилинган эди.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 37 ёшли Карим Бензема барча турнирларда 12 т учрашувда рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 7 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ