"Бавария" Салаҳ трансферига қизиқмаяпти
- 11-апрел, 12:02
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салаҳ жорий мавсум охирида жамоани тарк этади. Матбуотда африкалик футболчи фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Журналист Кристиан Фалк бу маълумотга изоҳ берди.
"Салаҳнинг трансфери Мюнхен клубида муҳокама қилинмаяпти. Буларнинг барчаси ёлғон", - дея инсайдернинг сўзларидан иқтибос келтирди "Teamtalk".
Эслатиб ўтамиз, Салаҳ 2017 йил ёзидан бери "Ливерпуль"да ўйнаб келмоқда. Унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу мавсумда Муҳаммад Премьер-Лигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ