"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
- 1-феврал, 18:40
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз фаолиятини "Бавария" сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, мюнхенликлар инглиз футболчиси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда. Чунки Жонни "Бавария" бош мураббийи Венсан Компанининг шахсан ўзи таркибида кўришни истаяпти. Стоунзнинг "Сити" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёз ойида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи 2016 йилдан бери "шаҳарликлар" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида ҳимоячи 290 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 9 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ