АПЛ. "Челси" даҳшатли камбэк амалга ошириб, муҳим 3 очкони қўлга киритди
- 1-феврал, 00:33
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Лиам Росеньор бошқарувидаги "Челси" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида таслим этди.
Биринчи бўлимнинг 7-дақиқасида Жаррод Боуэн, 36-дақиқасида эса Крисенсио Саммервилл голлар уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Иккинчи бўлимда "аристократлар" даҳшатли камбэк амалга оширишди. Дастлаб, 57-дақиқада Жоао Педро фарқни қисқартирди, 70-дақиқада эса Марк Кукурелья боши билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. 90+2-дақиқага келиб, аргентиналик ярим ҳимоячи ва Жаҳон чемпиони Энцо Фернандес жамоасига ғалабани тақдим этди (3:2).
Премьер-лига
vs
Chelsea won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ