А Серия. "Наполи" минимал ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионлик сари улкан қадам ташлади

А Серия. "Наполи" минимал ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионлик сари улкан қадам ташлади

Италия А Сериясининг 35-туридан ўрин олган учрашув якунланди. 
 
Ушбу турда Антонио Конте бошчилигидаги "Наполи" "Лечче" билан куч синашиб, минимал 0:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. Беллашувдаги ягона ва муҳим голни эса 24-дақиқада Распадори ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 
 
Мазкур ғалаба орқали неапполликлар "Интер" билан орадаги фарқни 6 тагача етказишди. "Нераззурилар" эса бу турдаги ўз учрашувини бугун 23:45 да "Верона"га қарши ўтказишади.

Серия А
ЛеччеЛечче
vs
Napoli won after full-time.
НаполиНаполи

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ