Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди

CHERY AUTO

"Sport Bild" нашрининг хабарига кўра, собиқ Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиққанига қарамай, Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш таклифини қабул қилмади.

Tecno

65 ёшли мутахассис 2021 йилда Германия терма жамоасидан кетганидан сўнг мураббийликка қайтишини таъкидлаб келмоқда ва ҳали нафақага чиқишни режалаштирмаяпти. У ўз обрўси ва тажрибасига мос лойиҳага қўл уришни истамоқда.

Маҳаллий футбол ассоциацияси жамоани Тимур Кападзени алмаштириш учун таниқли мураббийга ишонишни мақсад қилган.

Маълумот ўрнида, Лёв 2014 йилги Жаҳон чемпионати ва 2017 йилги Конфедерациялар кубогида Германияни ғолибликка олиб чиққан.

Шунингдек, ҳозирча Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи номи ҳам маълум эмас", - дея хабарда қўшимча қилинмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кенжаев Мажид
13/08/2025 16:50
Олдингдан оккан сувни кадри йук, Тимур Кападзега Левга берадиган маблагни ярмини берсангиз, жахон чемпионатида 16 талик ичида албатта буламиз!
Baxil Alihuja
13/08/2025 18:43
гап мураббийда эмас!
хамма гап УФА рахбариятида!
ташкилий ишлар тугри режаланса, йигитлар узига ишончи булса, юлдузлик касали булмаса хатто жахон чемпиони булиш мумкин!
лекин бизда хатто коррупцияни хатто дхх йукота олмаяпди