Ван Дейк: "Барчамиз Салоҳни қолишини истаймиз, лекин..."
"Ливерпуль" ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк сўнгги ҳафталарда клубда содир бўлган воқеалар ва Муҳаммад Салоҳ ҳақида журналист Жеймс Пирсга кичик интервью берди. У Салоҳнинг қолишини айтиб ўтди.
"Мен Салоҳга Африка Миллатлар кубогида омад тилайман ва умид қиламанки у қайтиб келади. Мен буни назорат қила олмайман. У билан бирга бўлишни истайман, чунки Муҳаммад лидерлардан бири. Кейинги ҳафталарда доимий алоқада бўлиб турамиз, кейин нима бўлишини кўрамиз".

Салоҳ "Лидс"га қарши ўйиндан кейин ўз эътирозларини оммага билдирганди. Шундан кейин Чемпионлар лигаси доирасида "Интер" билан бўлган учрашувда қайдномага киритилмади. Аммо футболчи "Брайтон"га қарши учрашувда майдонга қайтди ва битта ассист амалга оширди.
"Мен у билан кўп нарсалар ҳақида гаплашдим. Салоҳга қолишини исташимни айтдим, қолганини сизга айта олмайман".

"Умид қиламизки, Салоҳ "AFCON"да зафар қучади. Барчамиз уни қайтиб келишини истаймиз. Муҳаммад ҳали ҳам клуб учун муҳим ҳисобланади, лекин бу ерда бошқа нарсалар ҳам бор".
Слот ва Салоҳ ўртасида чиққан зиддиятдан кейин жамоа иккита учрашув ўтказди ва иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Бундай вазиятда жамоа бирлашиб ҳаракат қилгани борасида Ван Дейк гапириб ўтди.

"Ҳаммасини учрашувлардаги ўйинимиз кўрсатиб турибди. Сиз клубда муаммо бор, деб ҳисоблайсиз, бироқ биз бу ҳафтада қанчалик бирлаша олганимиз ва бир бутун бўлиб ҳаракат қилаётганимизни кўрсата олдик".
"МО охир-оқибат яхши реакция кўрсатди. У "Брайтон"га қарши жуда яхши ўйнади. Миланга бормади, лекин биз билан машғулотларда иштирок этди ва яхши ҳаракат қилди. Йигитлар билан гаплашган нарсаларимга кўра, биз бу вазиятга яхши дош бера олдик".



Фикрлар