Янгиланган WBA рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев пастлади, Дўсматов эса бошқа вазн рейтингига ўтказилди

  • 01 May 14:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) апрель ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:

Tecno

Супер ярим ўрта вазнда (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шаҳрам Ғиёсов 7-ўрин, Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдаги 12-ўриндан 13-ўринга пастлади, шунингдек, ўтган ойда Ўзбекистон номи билан 5-ўринда қайд этилган Ботир Аҳмедов ҳам 6-ўринга тушди.

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 2-ўринда,

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпиони сифатида рейтинг юқорисида,

Март ойида биринчи ўта енгил вазнда (48,9 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов минимум вазн (47,6 кг) рейтингига ўтказилиб, 3-ўринда ўзгаришсиз қолди.

Comments

You must be logged in to commet!