Диёр Имомхўжаев: “Пахтакор” - “Бухоро” баҳсини ўзимизни ҳакамлар эпласа керак, деб ўйлабмиз"
ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон кубоги финалида бўлиб ўтган "Пахтакор" — "Бухоро" (1:0) жамоалари учрашувидаги ҳакамлик борасида ўз фикрларини билдирди.
“Финалда принсипиал рақиблар тўқнаш келса, четдан ҳакам олиб келиш масаласини кўтарардик. “Пахтакор” - “Бухоро” баҳсини ўзимизни ҳакамлар эпласа керак, деб ўйлабмиз", — дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида.
Маълумот учун, ушбу ўйинда "шерлар" ғалаба қозониб, ўз тарихида ўн тўртинчи марта чемпионликни қўлга киритди.



Фикрлар