Суперлига 27-тур учрашувлари бир дақиқалик сукут билан бошланади
“Насаф” клуби мухлиси Намангандаги ўйиндан қайтишда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.
"Ўзбекистон Суперлигаси 27-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Насаф" учрашувини Намангандаги Марказий стадионда томоша қилиш учун келган "аждарлар"нинг фидойи мухлиси — Маҳмуд Муҳаммадиевнинг учрашувдан қайтиш йўлида автоҳалокатга учраб, вафот этгани бизни чуқур қайғуга солди.
Лига йўл транспорт ҳодисалари қурбонларини камайтириш масаласига 2024-йилда эътибор қаратиб, ўтган йилги Суперлига мавсуми рамзий жамоасини уларнинг хотирасига бағишлаган эди.
Ўз навбатида, Суперлига 27-турининг қолган барча учрашувлари ушбу мухлис хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланишини маълум қиламиз" , - дея хабар берди ЎзПФЛ матбуоти.



Фикрлар