Миржалол Қосимов "Шўртан"га бой берилган ўйиндан кейин қандай изоҳ берди?

  • 1 ноябрь, 01:23
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Шўртан” - ОКМК (4:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов саволларга жавоб қайтарди.

Tecno

- Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Ўзимни жамоамга келадиган бўлсам, биринчи бўлимдан кейин йигитларга ҳеч қанақа эътироз йўқ эди. Чиройли, комбинацион ўйин кўрсатишди. Танаффусдан кейин 10 дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юборишимизни ҳеч ким ўйламаганди. Ўйлайманки, бу руҳият билан боғлиқ. Қанийди, имкониятим бўлганида футболчиларимни миясига кириб нима ҳаёлда иккинчи бўлимга чиқишди? Лекин унақа мақсад қўйилмаганди. Ўйинни янада кучайтириб, натижани муҳрлаш эди. Бироқ футбол шуниси билан қизиқ. Биринчи гол, қолаверса, пенальти. Бу ўзимизни хатоимиз билан бўлди. Биринчи голда дарвозабонимиз охирги эпизодда қутқариши керак эди. Пенальти бўлган вазиятда буюк ўйинчилар ҳам тўпни секин тепиб юборишади. Аваз эса тўпни назоратга олмоқчи бўлди. Оқибатда 11 метрли нуқта ва кетидан учинчи гол. Шунга қарамасдан охиригача курашишди ва ҳисобни тенглаштирдик. Аммо омад охирида барибир “Шўртан”га кулиб боқди. Бу руҳият билан боғлиқ, “Шўртан”ни ғалаба билан табриклайман. Менимча, хоҳиш бугун ғалаба қозониб кетди.  

- “Шўртан” турнир жадвалида охирги ўринда. ОКМК бу жамоа билан биринчи даврада 0:0 ўйнаган. “Шўртан” ОКМК учун ноқулай рақибми ёки...

-  Жадвални қараса ҳам ким қанақа қабул қилади? Натижага қараб туриб шундоқ чиқамиз-у...Лекин футболни алдаб бўлмайди. Футболда ўсиш учун қуйи поғонадами ё юқори поғонадими, профессионалмиз дейишадию, шуни охирига етказиб ўйнаш керак, мухлислар учун. Ҳақиқатан ишқибозлар ажойиб ўйин гувоҳи бўлиб, хурсанд бўлиб кетишди.    

- Охирги 5 та ўйинни 4 тасида дуранг ва 1 та мағлубият. Бу мавсумдаги чарчоқми ёки йигитлар руҳий тушкунликдами?

- Бундан ташқари, оддий эпизодларда хато қилиняпти. Лекин рақиб жамоалари бундай хатоларни кечирмаяпти. Хатолар жуда кўп бўляпти. “Шўртан”га қарши учрашувда ҳам биринчи, иккинчи голларда ҳам кузатилди.

- “Шўртан” иккинчи таймда бошқача ўйнади. Тезкор голлардан кейин режа ўзгардими ва шу режага футболчилар кўника олдими?

- Агарда кўникмаганда 3:1 ҳисобида ютқазаётиб тенглаштирмаган бўлардик. 10 дақиқа ичида иккита гол ўтказиш ўз таъсирини кўрсатди. Шунга қарамасдан охиригача курашиб натижани тенглаштирдик, тўғрими? Охирги стандартдан кейин футболчимиз тўпни чиқариб юбормоқчи бўлди, бу ёқда рақиб жамоасига тўп тегиб дарвозамиздан жой олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!