Баҳодир Жалоловнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум
Lift промоушени бизга супер бокс оқшомини тақдим этмоқчи.
14 ноябрь куни соат 18:00 да, Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида "Lift Promotions" компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади.
Унда ҳамюртларимиз - Шаҳрам Ғиёсов, Лазизбек Муллажонов ва Аълохон Абдуллаев билан бир қаторда, бошқа давлат вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур кечада яна бир таниқли боксчимиз Баҳодир Жалолов (16-0, 14 КО) нигериялик Соломон Адебаё(14-0, 13 КО)га қарши рингга кўтарилади.



Фикрлар