
"Хоразм" Отахонов ва Шойқулов билан келишувга эришди
Иккинчи даврада муносиб иштирок этиш мақсадида пухта тайёргарлик кўраётган "Хоразм" селекция ишларини ҳам олиб бормоқда.
Клуб матбуот хизмати икки нафар ўйинчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Жумладан, Таиланд чемпионатида "Муангтонг" сафида тўп сурган 30 ёшли ҳимоячи Аббос Отахонов "Хоразм" билан шартнома имзолади.
Отахонов 2024 йилнинг ярмида "Мунгтонг" сафига қўшилгач, у ерда 27 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пасни амалга оширди.
Шунингдек, "Хоразм" биринчи даврани "Андижон" сафида ўтказган Искандар Шойқуловни ҳам ўз сафига қўшиб олди. 32 ёшли ярим ҳимоячи "Андижон"да 14 та ўйинда майдонга тушган. У энди иккинчи даврани "Хоразм" сафида ўтказади.
Фикрлар