WBC Гран-приси. Ҳамюртимиз қозоғистонлик боксчига қарши жанг қилади

  • 18 Apr 19:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Кеча Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси старт олган эди.

Tecno

Мусобақанинг илк куни ярим енгил вазн тоифасидаги Аюбхон Бахтиёров Франция вакили Жамал Хажабни олтинчи раундда техник нокаутга учратганди.

Энди ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида қозоғистонлик Жолдас Женисов билан тўқнаш келади. Женисов кеча биринчи жангида Испания вакили Элязид Эззайданини иккинчи раундда нокаутга учратди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Гран-при доирасида нимчорак финал беллашувлари июнь ойида ташкил этилади.

Comments

You must be logged in to commet!