
"Вулверхэмптон" футболчиси Европа лигасида рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор жорий ҳафта УЕФА Европа лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"Вулверхэмптон" клуби ҳужумчиси Диогу Жота эса Европа лигаси рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Sporf нашри хабар тарқатмоқда. Гап шундаки, у мусобақа тарихидаги энг тезкор хет-трик муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Жота “Бешиктош”га қарши ўйинда 3 дақиқа 38 сонияда рақиб дарвозасига 3 та гол уришни уддалади.
Фикрлар