Ҳусановнинг узоқ кутилган ўйини қандай баҳоланди?

CHERY AUTO

ФИФА томонидан янги форматда ташкил этилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига АҚШ мезбонлик қилмоқда ва бу мусобақада турли минтақалардан келган 32 та жамоа кураш олиб боряпти.

Tecno

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган “Манчестер Сити” жамоаси “G” гуруҳида дастлабки турда Марокашнинг “Видад” жамоасини 2:0 ҳисобида енгганидан кейин иккинчи турда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” футболчилари билан беллашди.

Учрашув Англия клубининг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Хосеп Гвардиола шогирдлари муддатидан олдин плей-оффга чиқди ва бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Энг муҳими, Абдуқодир Ҳусанов бир неча ой давом этган танаффусдан кейин ниҳоят жамоасининг бошланғич таркибига қайтарилди. 21 ёшли легионеримиз фаол ўйнади. Хосеп Гвардиола 61-дақиқада ўзбекистонлик ҳимоячини захирага олди.

Нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Штефан Ортега – 7:

Тажрибали дарвозабон рақиб ҳужумчиси Нассим Шадлининг хавфли зарбасини бартараф этди. Учрашув давомида араблар уни бошқа безовта қилмади.

Абдуқодир Ҳусанов – 6:

Ўзбек футболчиси мартдан бери “Манчестер Сити” учун ўйнамагани сезилиб турди ва ёш ҳимоячи яна жамоага қайта мослашиши кераклиги кўриниб қолди. Ҳусанов бир нечта кичик хатоларга йўл қўйди, пас оширишда ноаниқ ҳаракатлар бўлди. Бироқ буларнинг ҳеч бири дарвоза олдида хавф туғдиригани йўқ ва натижага таъсир қилмади.

Мануэль Аканжи – 7.5:

Ўз ҳудудида тоза ўйнади. Рақиб футболчиларига дарвозага хавф солиш имконини бермади. Жамоаси учун пенальти ҳам ишлаб берди.

 

Йошко Гвардиол – 8:

Премьер-лигада бўлгани каби жаҳон чемпионатида ҳам жуда зўр ўйнади. Йошко жамоанинг ҳимоя чизиғида хотиржамликни таъминлади.

Райан Айт-Нури – 8.5:

Дебют учрашувидаёқ бу футболчи техник маҳорати ва юқори даражадаги жисмоний устунликларини намойиш қила олди. Биринчи голини уришга яқин келганди. Лекин муҳим паллада оёқи тойиб кетди.

Нико Гонсалес – 6.5:

Ақл билан ўйнашга ҳаракат қилди. Жамоадошлари унга жуда кўп пас оширди. Битта хатога йўл қўйган эди, “Ал-Айн” футболчилари шундан фойдаланиб, дарвозага хавф солди.

Илкай Гюндоган – 9: (учрашувнинг энг яхши ўйинчиси)

Ўйинни тўлиқ назорат қилди. Майдон марказида устунликни ушлаб турди ва иккита гол ҳам урди.

Бернарду Силва – 8:

Биринчи бўлимда рақиб томонидан унинг позицияга катта босим уюштирилди. Ўйиннинг иккинчи ярмида бу босимни енгиб ўтиб, Гюндоғанга катта ёрдам бера бошлади.

Матеуш Нунеш – 7:

Ўзи мослашмаган ўнг қанот ҳужумидан жой олган бўлса-да, рақиб ҳимоячиларига кўп муаммо туғдирди. Ҳимояга қайтиб ўйнаганда эса, ўзини анча эркин ҳис қилди.

Эрлинг Холанд – 7.5:

Одатдагидек, ўйинда унчалик кўринмади, бироқ ўз ишини уддалаб, гол урди. Янги футболчи Райан Шеркининг дебют голига ассистентлик қилди.

Клаудио Эчеверри – 7.5:

Ўзига ишонч билан ўйнади ва бу ўз самарасини бериб, жарима нуқтасидан гол урди. Шунга қарамай, Гвардиола уни алмаштиришга қарор қилди.

Фил Фоден – 7:

Ҳисоб 3:0 бўлган пайтда майдонга тушгани учун ҳам анча эркин ўйнади. Учрашув якунланиши арафасида гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлганди.

Родри – 6:

“Олтин тўп” соҳиби узоқ давом этган даволанишдан кейин майдонга қайтди. Ҳали спорт формасини тиклаб олиши лозимлигини кўриниб қолди. Позиция танлаш ва пас беришда кўп адашди. Оскар Боббга голли пас узатди.

Оскар Бобб – 6.5:

Ўзининг ажойиб техникасини намойиш қила олмаган бўлса-да, гол уришни уддалади.

Рубен Диаш – 6:

Ҳаракатлари унчалик ишончли чиқмади. Фақат бир вазиятда хавфли бартараф этди.

Райан Шерки – 7:

Ўзига берилган вақт ичида самарадорлик кўрсатиб, иккита голда иштирок этди. “Сити” мухлисларининг янги ўйинчидан умиди катта.

Зўр-ку! “Рома” Шомуродовга қанча нарх белгилади?

Ҳусанов бир соатда жаҳон футболи тарихига кирди

 

Ҳусанов ўрнига “Жумавой”!
Шомуродов кучайиб кетди...
“Топ-5” ёки Туркия: Шомуродов қайси жамоани танлагани маъқул?

Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!