
Винисиус “Реал”да қачонгача қолишини айтди
“Реал”нинг асосий ўйинчиларидан Винисиус Жуниор янги бош мураббий Хаби Алонсога бўлган муносабати ва жамоада яна қанча қолиши ҳақида гапирди.
- Хаби Алонсо ҳар куни бизга нималар қилиш кераклигини ўргатяпти. Охирги икки ҳафта жуда яхши ўтди. Жамоа унинг қўл остида анча уюшқоқ ўйин кўрсата бошлади.
“Реал” – бир ҳаётим жамоаси. Бу клубда ҳали узоқ йиллар ўйнамоқчиман. “Реал”ни яхши кўраман ва бу клубдан қарздорман.
Атрофдаги босим ва танқидлар мен учун муаммо эмас. Бу жамоада, янги бош мураббий Хаби Алонсо ва жамоадошларим ёнида бахтиёрман, - деди Винисиус Жуниор.
Яқинда бразилиялик ҳужумчи “Реал” билан амалдаги шартномасини 2030 йилнинг ёзигача узайтиргани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Кейинчалик айрим манбалар бу маълумотларни инкор қилиб, Винисиус Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлигини ёзганди.
Фикрлар