Вадим Немков октагонга қайтмоқда

  • 24 сентябрь, 21:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Беллаторнинг собиқ чемпиони, россиялик аралаш жанг санъати устаси Вадим Немков (18–2) декабрь ойидаги йирик турнирда иштирок этади. Жанг 13 декабрь куни Франциянинг Леон шаҳрида ўтказилади.

Tecno

Вадимнинг рақиби — PFL нинг оғир вазн (120 кг) тоифасида собиқ чемпион, бразилиялик Ренан Феррейра (11–5) бўлади.

Маълумот учун, 33 ёшли Немков профессионал ММА да 2013 йилдан буён иштирок этмоқда. Вадим 2020 йил август ойида Bellator ярим оғир вазнида чемпионлик камари учун жангда Райан Бейдерни нокаут билан мағлуб этган ва ундан кейин 4 марта титул ҳимоясини ўтказган. У 2024 йилдан оғир вазн тоифасида иштирок этмоқда. Феррейра эса 35 ёшда. У 2014 йилда профессионал ММА га кириб келган ва 2021 йилдан буён PFL турнирларида иштирок этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!