Ваъда туфайли “Реал”га ўтмади
“Бавария”да ўйнаётган франциялик 17 ёшли ҳужумчи Матис Тель бир сўзли йигит экан. Истеъдодли форвардда фаолиятини “Реал”да давом эттириш имконияти пайдо бўлган эди. Бироқ, у Мадридга боролмаслигини билдирди.
Маълум бўлишича, “Бавария” узоқ муддат Телнинг ҳаракатларини кузатиб келган. Лекин ўтган йили ёзда “Реал” мутасаддилари уни Мадридга чорлай бошлади.
Матис Тель аввалроқ, мюнхенликларга “Бавария” чорловини қабул қилишга сўз бўргани учун “Реал”ганинг ҳар томонлама манфаатли таклифини рад этишига тўғри келди.
“Бавария” истеъдодли ҳужумчи учун “Ренн”га 20 миллион евро тўлаб, трансферни ўз фойдасига ҳал қилди.
Ёш ўйинчи “Бавария”да 12 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.



Фикрлар