Ва ниҳоят, "Локомотив" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

  • 9 апрель, 2021, 18:16
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. Бугун "Сурхон" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди. Ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Беллашув тақдирини тезкор гол ҳал этди. "Темирйўлчилар" футболчиси Диёржон Туропов томонидан 10-дақиқада киритилган гол ягоналигини сақлаб қолди.

Шу тариқа, пойтахтликлар жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва очколари сонини 5 тага етказиб олди. Ўз уйида имкониятни бой берган "Сурхон" ҳисобида 4 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!