“Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг ғолиблари маълум

CHERY AUTO

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри дзюдо бўйича анъанавий “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилди.  

Tecno

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида ўтказилган турнирда 4 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ўз вазн тоифаларида Самариддин Қўчқоров (-60 кг), Дилшодбек Баратов (-73 кг), Рамазон Аллабердиев (-90 кг) ва қорақалпоғистонлик Эрназар Сарсенбаев (+90 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. 

Ҳар бир вазн ғолиблари медал ва дипломдан ташқари 22, кумуш медал эгалари 14, бронза медал соҳиблари эса 7 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланишди. Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Сурхондарё вилояти дзюдочилари 2 та олтин ва 2 та кумуш медал билан биринчи ўринни эгаллашди. Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари кучли учликни якунлаб беришди. Жами 7 ҳудуд жамоалари камида 1 тадан бронза медалини қўлга киритишган.

“Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари:

-60 кг вазн тоифаси:
1. Самариддин Қўчқоров (Тошкент шаҳри)
2. Асадбек Мисиров (Сурхондарё)
3. Камолиддин Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
3. Амирхон Низомаддинов (Хоразм)

-73 кг вазн тоифаси:
1. Дилшодбек Баратов (Сурхондарё)
2. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)
3. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳри)
3. Обидхон Номонов (Наманган)

-90 кг вазн тоифаси:
1. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)
2. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)
3. Султонбек Абдушукуров (Жиззах)
3. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)

+90 кг вазн тоифаси:
1. Эрназар Сарсенбаев (Қорақалпоғистон)
2. Жавоҳир Муродуллаев (Қашқадарё)
3. Ўткирбек Тўрабоев (Тошкент шаҳри)
3. Руфат Худаков (Қорақалпоғистон)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию