
"Тоттенхэм" сўнгги 20 йилдаги энг кўп мағлубиятларини қайд этмоқда
АПЛнинг 33-турида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Ноттингем Форест"га 1:2 ҳисобида ютқазди. Бу жамоа учун жорий мавсумдаги 18-мағлубият бўлди.
Постекоглу шогирдлари ҳозирда 37 очко тўплаб, турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Лондонликлар бунчалик кўп мағлубиятга охирги марта 2003/04 йилги мавсумда учраган эди. Ўшанда жамоа АПЛни 19 мағлубият билан якунлаган.
Қолган турларда "Тоттенхэм" "Ливерпуль", "Вест Хэм", "Кристал Пэлас", "Астон Вилла" ва "Брайтон"га қарши ўйнайди.
Comments