
Тонали учун АПЛ чемпиони ҳам даъвогарлик қила бошлади
Sky Sports нашрига кўра, "Брешия" хавбеки Сандро Тонали "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига кирди.
"Шахарликлар" устози Хосеп Гвардиола ёзги трансфер ойнаси вақтида 19 ёшли италиялик футболчи билан жамоасини кучайтириш ниятида.
Испаниялик мутаҳассис "янги Пирло" номи билан аталаётган ярим ҳимоячини Фернандиньонинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёш иқтидор эгаси учун "Манчестер Юнайтед", "Ювентус", "Интер" ва ПСЖ қизиқиш билдираётган эди.
Жорий мавсумда италиялик А Серияда 19 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 4 та голлик узатма муаллифига айланган.
Фикрлар