"Қўқон-1912"га нима бўляпти ёхуд раҳбарият навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди

CHERY AUTO

"Қўқон-1912" жамоасининг базасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, унда жамоа бош директори Акрамжон Мамадалиев, жамоа раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар иштирок этди. Йиғилишнинг бош мақсади жамоанинг сўнгги вақтдаги қониқарсиз натижалари ҳақида бўлди.

Йиғилишда клуб бош директори Акрамжон Мамадалиев сўзга чиқди ва жамоанинг ҳозирги ҳолатидан на раҳбариятнинг, на мухлисларнинг кўнгли тўлаётганини маълум қилди. Сўнгги тур ўйинларида яратилган вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмаётгалиги, сатандарт вазиятлардан самарали фойдалана олмаёгани ва учрашувларда футболчиларнинг сўнгги дақиқаларда чарчаб қолаётгани ҳақида фикр юритилди. Мавсум бошида кўрсатилган шиддатли ўйин сўнгги турларга келиб сустлашганлиги ҳақида ҳам гапирилди. 

"Қўқон-1912" клуби ўзбек футболида катта ўринга эга эканлигини, бу жамоа либосини кийиш катта маъсулият талаб қилиши, жамоанинг бундай натижа кўрсатиши "Қўқон-1912" клубига умуман ярашмаслиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида раҳбар жамоа  вакилларига, мураббийлар ва ходимларнинг барчаси максимал тарзда жамоа учун ишлашлари кераклигини маълум қилдилар. 

Йиғилишнинг сўнггида жамоадан биринчи давранинг сўнгги учрашувида тўлиқ тайёр ҳолда бўлишларини ва Жиззахдан фақат ғалаба билан қайтиш кераклигини таъкидладилар. 

Мураббийлар штаби ва футболчилар ҳам ҳозирги ҳолатдан чиқиб кетиш учун максимал ҳаракат қилишларини таъкидлардилар. Улар ҳам бўлажак учрашувда ғалаба қозониб, мухлислар ва раҳбарият олдида юзлари ёруғ бўлиш учун тер тўкишларини маълум қилдилар.

Шу тариқа, навбатдан ташқари йиғилиш якунланди. Йиғилиш сўнггида клуб раҳбари Акрамжон Мамадалиев "Сўғдиёна"га қарши учрашувда жамоамиз футболчиларига омад тилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!