"Шўртан" мураббийи: "Машғулотлардаги ишланмаларимиз ўйин давомида деярли ўхшамади"

CHERY AUTO

Турнир жадвалида аутсайдер бўлиб турган “Бухоро” ва “Шўртан” клублари Суперлиганинг 14-турида ўзаро беллашдилар.

Tecno

Қизиқарли ўтган учрашувда “Бухоро” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аввалига “Шўртан” ҳисобни очганди. Шунга қарамай, “Бухоро” футболчилари иродаларини кўрсатдилар ва учта гол уришга эришиб, уч очкони расмийлаштирдилар.

Ўйиндан кейин “Шўртан”нинг вақтинчалик бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди.

- Биринчи бўлимни яхши ва назоратимиз остида бошлагандик, гол ҳам ургандик. Афсуски, ўзимизни хатоимиз, ҳужумда тўпни йўқотдик, ёш болаларча хато қилдик. Шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлим олдидан йигитларга стандарт вазиятларда улар яхшироқлигини, бундай пайтда диққат-эътиборни йўқотмаслик кераклигини таъкидлагандик. Бироқ ўша ҳолатда футболчимиз эътиборни йўқотди. Иккинчи гол урилганидан кейин “Бухоро” 10 футболчи билан ҳимояланди. Ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди.  

- “Шўртан” гол ургунига қадар анча тажовузкор ўйнади. Жамоангиз гол ургач, бироз пассив ўйнай бошлади. Бунга нима сабаб?

- Айтганингиздек, голгача яхши ўйнаб тургандик. Голдан кейин кўплаб якка курашларда ютқаздик. Агар якка курашларда ютқазаверсак, қандай тактикада ўйнамайлик фойда бермайди.

- Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида ҳам жамоангизда имкониятлар кўп бўлди. “Шўртан”да ёшлар кўп ва жамоа ўйини бошқаларникига қараганда анча ноодатий. Шу хусусида нима дея оласиз?

- Ҳар учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Фақат ўйиндан-ўйинга кам вақт бўлгани учун ўйлаган режаларимизни кўпи амалга ошмай қоляпти. “Бухоро” билан ўйиндан олдин ҳам кўп нарсаларни машғулотларда ишлагандик. Афсуски, ўйин давомида ҳеч қайсиси деярли ўхшамади. Ҳимоядан чиқишда ҳам, ҳужумни ривожлантиришда ҳам машғулотлардаги ишланмаларимиз амалга ошмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!