
Тезкор: Шомуродов қайси жамоани танлади?
авсум якунланганидан бери Элдор Шомуродовнинг трансфери ҳақида турли маълумотлар тарқатилмоқда ва кейинги кунларда бу ҳолат яна кучайди.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини юқори савияда ўтказиб, “Рома”нинг А Серияда кучли бешликка киришида ва Европа кубокларига йўлланма олишида катта хизмат кўрсатган ўзбек футболчисига АҚШ, Франция, Туркия ва Италиянинг ўзидан таклифлар борлиги айтилди.
Охирги паллада Шомуродов учун курашда А Серия дебютанти “Кремонезе” Туркиянинг “Башакшеҳир” ва Франциянинг “Ренн” клубларини ортда қолдираётгани айтилганди. Энди вазият яна ўзгаргани хабар қилинди.
Туркиялик инсайдер Салим Манав нуфузли манба – Ajansspor агентлига “Башакшеҳир” янги ҳужумчи трансфери масаласида “Рома” билан келишгани ва Шомуродовнинг розилигини олганини маълум қилди.
- Сўнгги дақиқаларда трансфер ҳақида маълумот олинди. Туркия Суперлигасида иштирок этаётган “Башакшеҳир” ҳужум чизиғини кучайтирди. Истанбул клуби “Рома”дан Элдор Шомуродовни олишни ҳаракат қилаётган эди.
Манбадан олинган хабарга кўра, “Башакшеҳир” ва “Рома” ўртасидаги Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, клуб 30 ёшли ҳужумчининг ўзини ҳам кўндирган, - деб ёзди ajansspor.com сайти журналисти Ариф Жан Йилдиз.
Италия, хусусан, Рим манбаларида ҳам Элдор Шомуродов “Рома”дан турк клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида ахборотлар кўпайиб бормоқда.
- Элдор Шомуродов “Рома”ни буткул тарк этиб, Туркияга кўчиб ўтишга яқин. Сўнгги маълумотларга қараганда, “Башакшеҳир”, римликларни ҳам, ўзбек ҳужумчисини ҳам трансфер кўндирган.
Шундай қилиб, музокаралар якуний босқичда ва ижобий ҳал бўлиш арафасида. Бу Шомуродовнинг Италия пойтахтидаги саргузаштлари якунланаётганидан далолат беради, - деб ёзмоқда laroma24.it сайти.
Айрим оммавий ахборот воситалари “Рома” спорт директори Федерико Массара янги бош мураббий Жан Пьеро Гасперинига бошқа марказий ҳужумчи топиб беришга астойдил ҳаракат қилишига тўғри келиши билдирди.
- Ўзбек ҳужумчиси турк клубига ўтишига бир қадам қолди. Туркиядан келаётган хабарларга кўра, Шомуродовга “Башакшеҳир”га қўшилишга жуда яқин турибди. Истанбулликлар “Рома” ва Шомуродовнинг розилигини олган. Энди римликлар Элдорнинг ўрнини ким билан тўлдириш ҳақида бош қотириши керак.
Тэмми Абрахам “Бешиктош”га ўтадиган бўлди, Шомуродовнинг ҳам кетиши Федерико Массарани трансфер бозорига киришга мажбур қилади. Чунки клубда фақатгина битта марказий ҳужумчи Артём Довбикнинг қолаётгани янги форвард олишни талаб этади. Айни пайтда бир неча ҳужумчининг номи “Рома” билан боғланмоқда, - деб ёзди siamolaroma.it портали.
Таъкидлаш лозимки, трансферлар ойнаси даврида футболчиларнинг бир клубдан бошқасига ўтаётгани ҳақида турли хабарлар кўп тарқатилади. Айрим вазиятлар улар бир бирига зид келади. Шу маънода, Элдор Шомуродовнинг “Рома”да қолиши ёки бошқа клубга ўтиши ҳақидаги хабарларни расман тасдиқланишини кутишимизга тўғри келмоқда...
Гвардиола Ҳусановни ўйнатмагани қозоғистонликлар эътирозига сабаб бўлди
Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!
Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!
“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади
Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!
Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?
Фикрлар