
"Сурхон" Потаповни "Хоразм"га ижарага берди
2023 йилдан бери "Сурхон" жамоасида фаолият кўрсатиб келган россиялик дарвозабон Артём Потапов иккинчи даврада "Хоразм"да ўтказадиган бўлди.
"Жамоамизнинг россиялик дарвозабони Артём Потапов мавсум охиригача Хоразм жамоаси сафида тўп суради. Бу ўтиш ижара шартномаси доирасида амалга оширилди", - дея хабар бермоқда, "Сурхон" матубот хизмати.
Ўз навбатида "Хоразм" ҳам Потаповни мавсум охирига қадар ижарага олганини эълон қилди.
Потапов бу йил биринчи даврада "Сурхон" таркибида Суперлигада 9, Ўзбекистон Кубогида 1 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар