Суперлига. "Пахтакор" ва "Андижон" ҳозиргача 52 бора тўқнашган (превью)

  • 27 июнь, 2023, 18:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 8-тур қолдирилган ўйинида 29 июнь куни "Пахтакор" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилади.

Tecno

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатда 52 бор тўқнаш келишган. Улардан 39тасида "шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 8 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. 5 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 125 марта ишғол қилган "Пахтакор" 35 гол ўтказиб юборган.

Тошкентда ўтказилган 26 баҳснинг 23тасида "шерлар" зафар қучган. 3 баҳсда эса кучлар тенг келган. Охирги марта рақиб Тошкентда 2010 йил очкога эришган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" шундай йирик ғалабага эришган.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги беллашув 29 июнь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ал хилол
27/06/2023 21:39
АНДИЖОН СЮРПРИЗГА КОДИР.