
Ҳаммаси тугади! Месси шармандали мағлубиятдан кейин яна нималар деди?
АҚШда ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида “Интер Майами” футболчилари “Пари Сен-Жермен” билан куч синашди.
Бу учрашувда Лионель Месси собиқ жамоасига қарши тўп тепгани кўпчиликнинг эътиборини тортди. Ўйинда европаликлар устунлик қилиб, америкаликлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.
Учрашувдан кейин саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- ПСЖ ажойиб жамоа. Улар Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиблари экани жуда кўп нарсадан далолат беради. Учрашув биз кутгандек ўтди.
Биз бор кучимизни сарфладик, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзимиздан яхши таассурот қолдирдик, деб ўйлайман. Бироқ энди ҳаммаси тугади. Буёғига олдинда нималар бўлишига эътибор қаратганимиз маъқул, - деди Лионель Месси.
“Интер Майами”ни нуфузли мусобақадан чиқариб юборган парижликлар чорак финалда яна бир қудратли клуб – “Бавария” билан тўқнаш келади.
Фикрлар