Февзи Давлетов: "Бу ишга жиддий ёндашишимиз керак"

CHERY AUTO

Суперлигада 14-тур якунига етди. Турнинг сўнгги ўйинида ОКМК - "Сурхон" қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик.

Tecno

Қизиқарли ўтган учрашувда "Сурхон" клуби кучли рақиби майдонида 0:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жуда муҳим бўлган уч очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

"Сурхон" матбуот хизмати ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетовнинг фикрларини ҳавола қилди. 

Ўйин ҳақида

- Бизга бу ғалаба жуда керакли эди. "Шўртан" билан ўйиндаги натижада ўзимиз айбдормиз. Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлим жуда сифатли бўлди. Икки жамоа ҳам тезроқ гол уришга ҳаракат қилди. Танаффусдан кейин гол урдик, иккинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Вазиятларимиз ҳам етарлича бўлди. Гол урмаганимиздан сўнг асабийлаша бошладик. Кейин эса ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Биринчи давранинг сафар учрашувларидаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик.

- "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг тайёргарликда ва тактикада қандайдир ўзгаришларга қўл урдингизми?

- Ҳа, ўзгариш қилсак бўларди, аммо биз ҳимояда мустаҳкамроқ ўйнашимиз керак эди. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик ва аламли тарзда мағлуб бўлдик. Бугун эса биз ғалаба қозона олдик.

- Иқтидорли Асилбек Жумаев майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради, аммо сўнгги ярим йил давомида Жумаевда "реализация" масаласида муаммолар кузатилаётган эди. Бугунги гол ёш футболчига янада кўпроқ гол уришга ёрдам бериши мумкинми?

- У кўп меҳнат қилади, аммо "реализация" - муҳим жиҳат. Масалан, Европа футболига қаранг, вингерлар бир мавсумда нечта гол уради? Ушбу жиҳат устида янада кўпроқ ишлаши керак. Кўпроқ гол урса, мен фақатгина хурсанд бўламан. Асилбек бугун яхши пасларни ҳам амалга оширди.

- Ўтган ўйинларда жамоада "реализация" масаласида катта муаммолар кузатилган эди. Бугунги ўйинда ҳам "Сурхон" вазиятлардан фойдаланиш бўйича қийинчиликларга дуч келдими?

- Биз ҳар доим етарлича вазиятлар ярата оляпмиз. Энди "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Шундан сўнг "реализация" масаласида иш олиб борамиз. Бу ишга жиддий ёндашишимиз керак бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!