Суперлига. "Бунёдкор" ўз уйида ОКМКни қабул қилиб, минимал ҳисобда муваффақиятга эришди

BEPUL PROPAN

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Турнинг марказий беллашувларидан бири ҳисобланган баҳсда "Бунёдкор" ОКМК билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Ягона голни эса 25-дақиқада бурчак зарбасидан узатилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов боши билан зарба йўллаб, ўз ҳисобига голни ёздириб қўйди. 
 
Эслатиб ўтамиз, "қалдирғочлар" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 15 тага етказиб олиб, 2-ўриндаги "кончилар" билан орадаги фарқни 1 тагача қисқартирди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Насаф"да эса 17 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!