Суперкомпютер Чемпионлар лигаси финалида қайси жамоа ғолиб бўлишини таҳмин қилди

BEPUL PROPAN

Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинлари якунидан сўнг, "Opta" таҳлилий платформаси турнирнинг ҳал қилувчи учрашуви натижасини таҳмин қилди.

Суперкомпютер ҳисоб-китобларига кўра, финалда ғалаба қозониш имконияти энг юқори бўлган жамоа Франциянинг ПСЖ клуби - 53,7%. Италиянинг "Интер" клуби эса 46,4% имкониятга эга. Франция клуби икки ўйин якунига кўра Лондоннинг "Арсенал" клубини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этиб, финалга чиқди.

Ўз навбатида, миланликлар "Барселона"ни енгиб ўтишди: аввал 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, сўнгра томошабоп жавоб учрашувида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. ПСЖ учун бу Европанинг энг нуфузли клуб турнирида биринчи марта ғолиб бўлиш имконияти. "Интер" эса ушбу турнирда уч марта ғалаба қозонган, охирги ғалабаси 2010 йили қўлга киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!