Танаффусгача сукунат, танаффусдан кейин "бўрон" ёхуд "Бобур арена" ҳақиқий жанг

  • 22 Sep 00:39
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

 “Бобур арена”да бўлиб ўтган “Андижон” - “Сўғдиёна” учрашуви кутилганидек муросасиз ва ҳужумкор руҳда кечди.

Tecno

Ўйиндан аввал “Андижон” сафида иккита йўқотиш бўлиб, дисквалификация сабабли мураббийлар асосий таркиб ўйинчилари - Шахзод Азмиддинов ва Дониёр Абдуманноповнинг хизматидан фойдалана олишмасди. Шунга қарамасдан “Андижон” либосида майдонга тушган барча футболчилар ўзидан кутилган ўйинни кўрсатиш учун охиригача курашишди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, 4 кун илгари “Андижон” Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси доирасида Туркманистонда мамлакат фаворити “Аркадаг” клубига қарши қийин баҳсни ўтказиб қайтганди. Тиғиз графикда “Андижон” бу сафар Суперлигамизнинг кучли клубларидан бирига қарши муносиб баҳс олиб борди.

Ўйинда 4 та гол урилди ва барчаси иккинчи бўлимда юз берди. Бу эса биринчи бўлимни зерикарли ўтди, дегани эмас. Танаффусгача ҳам мухлислар гол кўришлари мумкин эди. Айниқса, “Бургутлар”да Милан Митрович дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар бўлди. Отабек Жўрақўзиев, Бектемир Абдуманнонов ва бошқаларда яхши вазиятлар юз берди. Баъзида дарвозабон қутқарган бўлса, яна бошқа ҳолатда тўп тўсинга тегиб чиқиб кетди.

Хуллас, иккинчи бўлимда асосий воқеалар бўлиб ўтди. Ўйиндаги ҳужумкорлик ошди. Айниқса, Максим Шацких жамоаси темпни янада кучайтирди. Кетма-кет ҳужумлар эвазига “Андижон” тобора голга яқин келаётганди. Саиднуруллаевнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтгач, Бектемир Абдуманноновнинг қанотдан тўп узатишини захирадан майдонга тушган Усмонали Исмоналиев боши билан дарвозани ишғол қилди. Лекин кейинчалик жиззахликлар иккита гол уриб ўйин натижасини ўзгартирдилар. Аммо бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтган “Бургутлар” бош ҳакам тарафидан қўшиб берилган 5 дақиқанинг сўнггида бурчак зарбасини амалга оширдилар. Шохжаҳон Ёрқинбоевнинг тўп узатишидан кейин Муҳаммадали Усмонов ҳисобни тенглаштиришга эришди. Эътиборлиси, “Андижон” сафида захирадан майдонга тушган футболчилар гол уришди ва улардан бири ассистни ҳам бажарди.

 “Андижон” - “Сўғдиёна” - 2:2 (0:0).

21 сентябрь. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 6180 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Расулжон Фозилов

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Дилдора Рустамова

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Владимир Назаров 

“Андижон”: Эржан Токотаев, Абубакир Ашуров, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Кристиан Новак, Сардор Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Дамир Темиров (Шохжаҳон Ёрқинбоев, 81), Бектемир Абдуманнонов (Муҳаммадали Усмонов, 81), Саидумархон Саиднуруллаев (Абдураҳмон Абдуллаев, 90), Отабек Жўрақўзиев (Усмонали Исмоналиев, 58), Исмоил Акинаде.  

“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Зоир Жўрабоев, Сардор Раҳмонов, Хондамир Мустафоқулов, Филип Иванович, Суҳроб Иззатов (Ойбек Нурматов, 72), Нодир Сойибов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Жасур Жалолиддинов (Самандар Мавлонқулов, 60), Шохруҳ Абдураҳмонов (Станислав Андреев, 90), Люпчо Дориев (Отабек Ахадов, 90).

Голлар: Усмонали Исмоналиев, 60 - 1:0. Самандар Мавлонқулов, 76 - 1:1. Люпчо Дориев, 87 - 1:2. Муҳаммадали Усмонов, 90+5 - 2:2.

Огоҳлантиришлар: Исмоил Акинаде, 60 - Люпчо Дориев, 87.

 

Comments

You must be logged in to commet!