Хаби Алонсо тарихий ютуққа эришди

CHERY AUTO

Хаби Алонсо бошқарувидаги "Реал Мадрид" Ла Лиганинг 5-турида "Эспаньол" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мадридликлар аввалги тўрт турда ҳам муваффақиятга эришиб, ички чемпионатда 12 очко билан пешқадамлик қилаётган эди.

Tecno

Шу тариқа, Хаби Алонсо "Реал" тарихида чемпионатдаги дастлабки беш учрашувида ҳам ғалаба қозонган учинчи мураббийга айланди. Бунга аввал 1929 йилда Хосе Киранте, 2005 йилда эса Вандерлей Лушембурго ҳам эришган эди.

Ла Лига тарихида эса умумий ҳисобда 11 нафар мураббий шундай натижани қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию