Суперфутболчи “Реал”ни танлади

  • 29 апреля, 06:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўтган мавсумда “Байер”ни ўз тарихида илк бор Германия чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган Флориан Вирц ёзги трансферлар даврида гранд клубларга кўчиб ўтиш имкониятидан фойдаланиб қолмоқчи.

21 ёшли ҳужумкор футболчини ўз таркибида кўрмоқчи бўлган қудратли клублар жуда кўп. Шу боис, Вирц қийин танловни амалга ошириши керак.

Bild нашрининг ёзишича, Бундеслига юлдузига “Бавария, “Манчестер Сити” ва “Реал” жиддий даъвогарлик қилмоқда.

Флорианнинг ўзи Мадридга кўчиб ўтишга мойиллик билдиряпти. Айниқса, Вирцнинг ҳозирги жамоасидаги устози Хаби Алонсо ёзда “Реал” бош мураббийлигини қабул қилиб олиши кутиляпти. Бу омил ҳам ўйинчининг танловига катта таъсир ўтказади.

Бундан ташқари, Флориан Вирц “Реал”да ўйнаса, нуфузли совринлар, хусусан, Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имконияти кўпроқ бўлишига ишонмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию