“Сити” суперфутболчини рақибларга қолдирмайди

  • 22 Apr 06:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг бир неча грандлари “Ноттингем Форест” етакчиси Морган Гиббс-Уайтни қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлади.

Tecno

Daily Mail нашрнинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчини “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль” клублари талашяпти.

Даъвогар жамоалар орасида “шаҳарликлар” қимматбаҳо ўйинчини қўлга киритишга яқин турибди. Одатда, “Манчестер Сити” раҳбарияти жамоага керакли ўйинчини олишда ҳеч иккиланмай, сарф-харажатга қўл уради.

“Ноттингем Форест” ўз футболчиси трансферидан мўмай даромад ишлаб олишга қарши эмас. “Ўрмончилар” яна икки йил давом этадиган шартномага эга Морганни 100 миллион фунт стрерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Comments

You must be logged in to commet!