Симонс “Сити” ва “Бавария”ни куйдирди

  • 18 август, 08:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундеслигада “Лейпциг” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ҳужумкор футболчи Хави Симонсга қитъанинг бир неча гранд клублари даъвогарлик қилаётган эди.

Tecno

Ёзги трансферлар даври охирига келиб, харидорлар орасидан фақат “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Бавария”нинг мақсади жиддий экани ошкор бўлди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, нидерландиялик футболчи ўзига янги жамоа танлаб бўлган. Симонс “Бавария” ва “Манчестер Сити” чорловларини қабул қилмади.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи фаолиятини “Челси”га устозлик қилаётган Энцо Мареска қўл остида давом эттиришни маъқул кўряпти.

Хави Симонснинг ўзи “Челси” вакилларига Лондонга кўчиб ўтишга тайёр эканини айтганига анча бўлди. Ҳозир ҳар икки клуб трансфер шартларини келишиб олишга ҳаракат қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!