"Штутгарт" ярим ҳимоячиси учун курашда "Арсенал" етакчилик қилмоқда

  • 9 сентябрь, 12:21
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германиянинг "Штутгарт" жамоаси ярим ҳимоячиси Анжело Штиллерда фаолиятини АПЛда давом эттириш имкони мавжуд. Бу ҳақда "Express" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиш учун курашда "Арсенал" клуби пешқадамлик қилмоқда. Аввалроқ ОАВда Штиллерга "Реал Мадрид", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ҳам қизиқиш билдирганини маълум қилишган эди.

Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 38 миллион евро деб белгиланган. Ўтган мавсумда Анжело "Штутгарт" сафида 47 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урган ва 11 та голли узатма берган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!